Хоним Ибрагимовна бир сир билан бўлишдиларку... Ман бўлса чидолмиманкуууу))) Ижодий ДУЭ(ль)Т!!!
Юлдуз Усмонова янги дуэтлар альбомини яратиш арафасида! Унга аввалги куйланганлар эмас, айнан шу бугунги кундаги санъаткорлар билан куйланадиган дуэтлар ўрин олади. 10-15та янги дуэтлар орасида хали қайси санъаткорлар бўлиши АНИҚ ЭМАС! Демакки хар кимда имконият мавжуд. Бу ёш хонанда бўлиши мумкин, балки профессионал санъаткор.
Юлдуз Ибрагимовна: - Рўйхат аниқ эмасу, лекин бўлган, бўлаётган ва бўлиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишим керак. Хозирча бу альбомда бўлиши мумкин бўлган фақат бир хонандани айтишим мумкин: Сардор Рахимхон. Лекин у билан хам хали ишлашимиз керак, насиб қилса ўхшаса альбомдан ўрин олади. Бошқа хонандаларга келсак... Хозирча ўзим хам билмайман, лекин бу альбом устида Худо хохласа ишни бошлаяпмиз. Демак, хоним Ибрагимовна билан янги альбомда ижодий "ташашадурғон" хонандалар кимлар бўлади? Сайтимизни кузатиб боринг, биз бу маълумотни чиппа ушлаб, кузатиб, ёритиб борамиз! Юлдуз билан кимлар ижодий дуэ(ль)тда бўларкин?)))